...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда АЭС қуриладими?


17:34, 29.12.2017 Олам
 6 696

Мазкур битим Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратиб беради.

Ҳозирги вақтда атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш барча ривожланган давлатларда кенг йўлга қўйилган

Бугун Ўзбекистон ҳукумати ва Россия ҳукуматлари ўртасида Атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш тўғрисидаги битим имзоланди. 

Ўзбекистон томонидан бу ҳужжатни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов, Россия ҳукумати номидан “Росатом” Давлат корпорациясининг бош директори Алексей Лихачев имзолаган. 

Мазкур битим Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратиб беради. Ушбу битимда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун истиқболли соҳалар деб, Ўзбекистоннинг атом энергетикаси борасидаги миллий инфратузилмасини яратиш ва такомиллаштириш ҳамда бу соҳа учун кадрлар тайёрлаш, мамлакатда АЭСлар ва тадқиқот реакторлари қуриш, шунингдек, мамлакатнинг хом-ашё захирасини ўрганиш, уран конларини аниқлаш ва фойдаланиш даврида уларни қўллаб-қувватлаш;  уран чиқиндиларини қайта ишлаш,  радиоизотопларни ишлаб чиқариш ва уларни саноат, тиббиёт ва қишлоқ хўжалигида қўллаш мақсадида илмий ва фундаментал тадқиқотлар ўтказишлар эътироф этилган.

Битимда аниқ лойиҳаларни амалга ошириш ва илмий тадқиқотлар учун қўшма ишчи гуруҳлари тузиш, экспертлар алмашинуви, семинар ва симпозиумлар ўтказиш назарда тутилган.

Обил Сафаров

 

Теглар:АЭС 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!