...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 10.000 сўмлик купюра муомалага чиқарилади?!


15:40, 28.03.2016 Жамият
 11 583

Интернет тармоғида 10 минг сўмлик купюранинг суратлари тарқалди.

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжери  орқали ўн минг сўмлик купюраларининг тасвирлари тарқалди. Купюрада Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур ҳайкали ва Оқсарой тасвирланган. Бунга нисбатан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида турли хил фикрлар билдирилди. Масалан,  жорий йилда соҳибқирон Амир Темурнинг 680 йилллиги муносабати янги купюра чиқариш режалаштирилганлиги  ёки Шанҳай ҳамкорлик  ташкилотининг Тошкентда бўладиган юбилей саммити муносабати билан 10 минг сўмлик купюра чиқарилиши мумкинлиги айтиляпти.
 
Бунга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қўнғироқ қилдик. Марказий банкнинг бош мутахассиси Насима Абдуллаеванинг  маълумот беришича, “Янги ўн минг сўмлик купюрани чиқариш режалаштирилмаган ва бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ. Агар янги купюра чиқариш режалаштириладиган бўлса, ОАВ орқали маълум қилинади”.
 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки масъулларининг сўзларига асосланган ҳолда шуни айтиш ўринлики, ижтимоий тармоқларда тарқалган 10 минг сўмлик купюранинг суратлари фотошопнинг маҳсули, холос. Ортиқча шов-шувга эса ўрин йўқ. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:сўм фотошоп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мухлис
13:02 29.03.2016

Бунақа рангда бўлганидан бўлмагани яхши. Чиройли светлардан фойдаланиш керак фотошопдаям ахир бу давлат купюраси бўлса.


Ўғлон
20:32 28.03.2016

Интернетда 5000 минг сўмлик купюранинг расми чикканда хам шов-шувга асос йук дейилганди



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар