...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 1 августдан газ нархи ошади


19:25, 18.07.2018 Жамият
 8 422

Ҳозирги кунда мамлакатда 6 миллион 143 минг истеъмолчига газ ёқилғиси етказиб берилмоқда.

Жорий йилнинг 1 августидан эса аҳолига бериладиган 1 килограмм суюлтирилган газ барча ҳудудлар учун бир хил — 800 сўм этиб белгиланмоқда. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.
 
Айни пайтда 1 килограмм суюлтирилган газ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда эса 500 сўмдан етказиб бериляпти.
 
Маълумот ўрнида, ҳозирги кунда мамлакатда 6 миллион 143 минг истеъмолчига газ ёқилғиси етказиб берилмоқда. Шундан 3 миллион 300 мингта уй-жой, 83 мингга яқин улгуржи истеъмолчи табиий, 2 миллион 760 минг аҳоли хонадонлари эса суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Газ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар