...
МЕНЮ
ONLINE TV

Осиё ўйинлари: Стартга бир ой қолди


19:12, 18.07.2018 Спорт
 2 422

Осиё ўйинлари: Стартга бир ой қолди

Жорий йилнинг 18 август куни Индонезия пойтахти Жакартада XVIII Осиё ўйинлари машъаласи ёқилади ва Осиё қитъасида тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси расман бошланади.
 
Қитъа мамлакатлари қаторида Ўзбекистон ҳам мусобақага жиддий тайёргарлик олиб бормоқда. Осиё ўйинларида қитъамизнинг 45 мамлакатидан 11 300 дан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Атлетлар спортнинг 40 тури, 67 йўналиши бўйича ғолиблик учун кураш олиб борадилар.
 
Мусобақа стартига 30 кун қолганида Осиё Олимпия Кенгаши Президенти, Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси раҳбари Шайх Аҳмад ал Фахад ал Сабах ўйинларига алоқадор барчага миннатдорчилик билдирдиб ўтди.
 
“Осиёдаги Миллий Олимпия қўмиталари оиласи номидан Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодо, мамлакат вице-президенти ва Осиё ўйинлари бошқарув қўмитаси раиси Юсуф Калла, шунингдек, Индонезия Миллий олимпия қўмитаси президенти ва XVIII ёзги Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси раҳбари Эрик Тохирга қилинган улкан ҳажмдаги иш учун ташаккур изҳор қиламан.
 
Индонезия Осиё ўйинларига ажойиб тайёргарлик кўрмоқда. Қисқа вақт ичида яхшигина муваффақиятга эришди. Шунингдек, мен барча Миллий олимпия қўмиталари, спортчилар, ҳамкорлар, ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдираман”, деди Сабах.
 

 
Қайд этиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё ўйинларида 28 та спорт турида 230 нафардан ортиқ спортчи билан бирга иштирок этишни режалаштирмоқда. Шунингдек, Ўзбекистондан 100 дан ортиқ расмий шахс (мураббийлар, шифокорлар, менежерлар, ОАВ ходимлари) Жакартадаги ўйинлар давомида фаолият олиб боради.
 
Маълумот учун, Индонезиядаги Осиё ўйинлари бутун ўзбек спорти учун тарихий аҳамият касб этади. Зеро, миллий спортимиз ҳисобланган Кураш илк маротаба Осиё ўйинлари дастурига айнан Жакартада киритилади. Шунингдек, спортнинг Джиу джитсу, Пенчак силат, Самбо ва От спорти (конкур) каби турларида спортчиларимиз биринчи марта Осиё ўйинларида иштирок этишади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Осиё ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!