...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Нуроний” газетаси ва “Кексалик гашти” журнали чоп этилади


13:30, 31.12.2016 Жамият
 4 599

Президент фармонига кўра, келгусидан йилдан эътиборан “Нуроний” газетаси ва “Кексалик гашти” журнали чоп этилади.

Сайтимиз орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзолангани ва унда белгилаб берилган вазифалар ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур фармонда “Нуроний” жамғармасининг нашриёт бўлими фаолиятини ташкил этиш ҳамда “Нуроний” газетаси, “Кексалик гашти” журналининг нашр этилиши борасида ҳам сўз боради.
 
“Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги 
“Нуроний” жамғармасининг нашриёт бўлими фаолиятини ташкил этишга кўмаклашсин ҳамда ҳар ҳафталик “Нуроний” газетаси ва ҳар ойда бир чиқадиган “Кексалик гашти” журналининг имтиёзли асосда нашр этилишини таъминласин.

“Нуроний” жамғармасининг буюртманомасига биноан “Нуроний” жамғармасининг ҳар бир бўлимини республикада нашр этиладиган камида 10 номдаги газета ва журналлар билан, шунингдек “Нуронийлар маскани” комплекслари ўқув залларининг китоблар билан мунтазам равишда тўлдириб борилишини таъминласин” , дейилади фармонда.
 
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида, “Нуроний” жамғармасининг фаолиятини такомиллаштириш борасида ҳукуматимиз томонидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши ҳақида айтганди.
Умида Якубова

Теглар:Нуроний жамғармаси Президент фармони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар