...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Бизнес авиация” ташкил этилади


18:43, 02.12.2017 Жамият
 4 147

Лойиҳа ўзбекистонлик ва хорижлик ишбилармонга маҳсулотларни ташқи бозорга етказиб бериш, бизнес-шериклар топишда катта ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 2 декабрь куни Тошкент шаҳридаги қатор жойларда бўлиб, қилинаётган ишлар билан танишиб чиққани тўғрисида хабар берган эдик.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев пойтахтда халқаро талаблар асосида барпо этиладиган янги аэропорт лойиҳаси билан танишди.

Ўзбекистон жаҳонда нафақат фуқаро авиацияси соҳасида, балки халқаро юк ташиш бозорида ҳам мустаҳкам ўринни эгаллаб бормоқда. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан дунёнинг турли минтақаларига юклар қулай, хавфсиз ва ишончли тарзда етказиб берилмоқда.

Мамлакатнинг бу борадаги салоҳиятини янада ошириш, халқаро авиаташишлар бозорига дадил чиқиш, лайнерларда юк ташиш сифатини энг замонавий талабларга кўтариш истиқболдаги муҳим вазифалардан.

Давлат раҳбари ташаббуси билан энди мамлакатда ишбилармонлик авиацияси ҳам ташкил этилади. Бу Марказий Осиё минтақасида янги тизим бўлиб, якка тартибдаги ва корпоратив парвозлар, шунингдек, улар билан боғлиқ хизматларни кўрсатишга ихтисослашади. Халқаро тилда ушбу атама “бизнес авиация” ёки “тижорат авиацияси” деб аталади.

Шавкат Мирзиёев лойиҳа билан танишиш чоғида ҳар бир мамлакат иқтисодиёти ривожида транспорт-коммуникация тизими муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Ишбилармонлик авиацияси бу борада янги имкониятлар, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратади. Лойиҳа ўзбекистонлик ва хорижлик ишбилармонга маҳсулотларни ташқи бозорга етказиб бериш, бизнес-шериклар топишда катта ўрин тутади.

ЎзАнинг хабар қилишича, Президент янги аэропортда хорижлик делегацияларга юксак даражада хизмат кўрсатиш, бу ерда кўплаб инфратузилма объектлари, меҳмонхона, бизнес марказлари ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ишбилармонлар авиацияси Аэропорт Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар