...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон янгича рақамлаш тизимига ўтади


19:27, 17.08.2018 Жамият
 9 395

Телефон рақамларини теришда тегишли қўшимчаларни териш керак бўлади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда телефон рақамлари 9 белгили тизимга ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
 
“Ўзтелеком” маълум қилишича, 2018 йил 10 сентябридан 30 сентябргача Тошкент шаҳар телефон тармоғида 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш ишлар амалга оширилади. Натижада бугунги кунда мавжуд телефон рақамини теришдан олдин “71” кодини териш керак бўлади.
 
Мисол: Эски рақам 278хххх - Янги рақам 71 278хххх
 
10.09.2018 йилдан 11.09.2018 йилгача “BUZTON”, “EAST TELECOM”, “SARKOR TELECOM”, “SHARQ TELECOM” операторлар тармоғида 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади. Телефон рақамини теришдан олдин “78” кодини териш керак.
 
Мисол:
 
Эски рақам “BUZTON” 120хххх, янги рақам – 78 120хххх
 
Эски рақам “EAST TELCOM” 150хххх, янги рақам – 78 150хххх
 
Эски рақам “SARKOR TELECOM” 122хххх, янги рақам – 78 122хххх
 
Эски рақам “SHARQ TELECOM” 113хххх, янги рақам – 78 113хххх
 
10.09.2018 йилдан 11.09.2018 йилгача мобил операторлар тармоғида 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади. Мобил телефон рақамини теришдан олдин уяли компаниянинг кодини териш керак.
 
Мисол:
 
Beeline - Эски рақам 956хххх – янги рақам 90 956хххх
 
Эски рақам 132хххх – янги рақам 91 132хххх
 
UMS - Эски рақам 426хххх – янги рақам 97 426хххх
 
Perfectum - Эски рақам 115хххх – янги рақам 98 115хххх
 
Uzmobile - Эски рақам 899хххх – янги рақам 99 899хххх
 
Эски рақам 195хххх – янги рақам 95 195хххх
 
Ucell - Эски рақам 381хххх – янги рақам 93 381хххх
 
Эски рақам 630хххх – янги рақам 94 630хххх
 
“Узтелеком” чақирилаётган абонент рақамини тераётганда эътиборли бўлишни илтимос қилган ҳолда, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрамоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбектелеком рақам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар