...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Тожикистонда иккита ГЭС қуришда қатнашади


18:50, 17.08.2018 Жамият
 2 864

Сарез кўлининг сувидаан фойдаланиш масаласи ҳам кўриб чиқилиши таъкидланди.

Ўзбекистон Тожикистон ҳудудида 320 МВт қувватдаги иккита гидроэлектр станция қурилишида иштирок этади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан бўлган музокаралардан сўнг маълум қилди.
 
“Биз бугун Тожикистон ҳудудида Зарафшон дарёсида 320 МВт қувватланишга эга иккита гидроэлектростанция қурилишини маълум қилишга тайёрмиз”, деган Мирзиёев.
 
Президент Сарез кўлининг чучук сувидан фойдаланиш масаласи ўрганиб чиқилишини таъкидлаган.
 
“Фикримча, минтақавий ҳамкорлигимизда гидротехник иншоот қуриш лойиҳамиз жуда жиддий масала бўлади”, деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.
 
Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмоннинг икки қўшни мамлакат ўртасидаги сув масаласига доир фикрини айтиб, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида сув борасида можаролар тугамаслиги ҳақидаги тахминларга жавоб қайтарди.
 
Имомали Раҳмон қуйидаги сўзларни айтган:
 
“Биз ҳеч қачон қўшниларимизни сувсиз қолдирмаймиз. Аксинча, бугунги музокаралар давомида қўшниларимизни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 17 км³ ҳажмдаги Сарез кўлининг сувларидан ҳамкорликда фойдаланиш масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар бердим.”
 
Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга сўнгги 20 йилдан берил илк бор амалга оширган давлат ташрифи кўтаринки руҳдаа ўтяпти. Давлат раҳбарлари биргаликда “Дўстлик оқшоми” концерт дастурида иштирок этяпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар