...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ҳукумати Қозоғистонда ҳалок бўлган фуқаролар оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди


09:25, 24.06.2017 Жамият
 2 659

Ҳалок бўлганларнинг жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш учун Актобе шаҳрига махсус самолёт юборилган.

Жорий йилнинг 22 июнь куни соат 10:20 да Қозоғистон Республикаси Актобе вилоятининг Айтекеби туманидаги Қорабутак посёлкасидан 20 километр масофада Самара – Чимкент автомобиль йўлининг 946-километрида Волгоград (Россия) – Чимкент (Қозоғистон) йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган икки қаватли йўловчи автобуси ағдарилиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
 
Олинган маълумотларга кўра, автобусда жами 52 киши – 50 нафар Ўзбекистон фуқароси ва 2 нафар Қозоғистон фуқароси бўлган.  
 
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 киши (барчаси Ўзбекистон фуқароси) ҳалок бўлган, 18 киши жароҳат олган (17 нафари Ўзбекистон фуқароси, уларнинг 5 нафари Актобе вилоятининг Айтекеби тумани марказий шифохонасига ётқизилган).
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жабрланганларнинг аҳволи ва ушбу ҳодиса билан боғлиқ бошқа масалалар ҳақида маълумот олиш учун бевосита телефон алоқаси ташкил қилди. Ҳалок бўлганларнинг жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш учун Актобе шаҳрига махсус самолёт юборилган.
 
“Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, дейилади ЎзА хабарида.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Қозоғистон ЙТҲ Ўзбекистон Республикаси ҳамдардлик Оқтўба шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар