...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида ҳужжат имзоланди


09:59, 10.11.2017 Жамият
 1 926

Мазкур баённома қайд этилган шартноманинг кучга кирганидан дарак беради.

Бироз аввал, Самарқандда ўтказилаётган Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартноманинг ратификация ёрлиқлари билан алмашиш тўғрисидаги баённомани имзоладилар. Мазкур баённома қайд этилган шартноманинг кучга кирганидан дарак беради.
 
Шартноманинг 16-моддасига мувофиқ ратификация ёрлиқлари амалга оширилган кундан бошлаб, яъни 10 ноябрдан кучга кирган ҳисобланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдурахмонов, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисида шартнома имзолаган эдилар.  
Қамариддин Шайхов

Теглар:Самарқанддаги конференция Ўзбекистон-Туркманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар