...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Бердимуҳамедов билан телефон орқали суҳбатлашди


16:54, 13.11.2018 Жамият
 2 192

Суҳбатда давлат раҳбарлари кенг кўламли икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолатини муҳокама қилди.

Бугун, 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
 
Суҳбатда давлат раҳбарлари кенг кўламли икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни олий даражада эришилган келишувлар доирасида ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
 
Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарларининг мунтазам учрашув ва мулоқотлари икки томонлама дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун ишончли пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
 
Президентлар ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалигида кооперацияни кучайтириш, самарали транспорт йўлакларини шакллантириш, ҳудудлараро ва гуманитар алмашувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
 
Томонлар ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишлари, жумладан, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, замонавий хатар ва таҳдидларга қарши курашиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергетик салоҳиятни самарали ривожлантириш борасидаги ёндашув ва позициялари муштарак эканини қайд этди.
 
Икки ва кўп томонлама кенг кўламли ҳамкорликни давом эттириш, шунингдек, халқаро майдонда ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлаш ва минтақада йирик инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
 
Давлат раҳбарлари қардош Ўзбекистон ва Туркманистон халқларининг фаровонлиги йўлида кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган кўп қиррали муносабатларни изчил кенгайтириш ва мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон-Туркманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар