...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон армияси дунё рейтингида олти поғона кўтарилди


17:02, 26.07.2016 Олам
 12 514

Ўзбекистон қуролли кучлари Марказий Осиёда биринчи, МДҲда учинчи бўлди.

Ўзбекистон дунёда ҳарбий куч бўйича давлатлар рейтингида 48 ўринни эгаллади. Мазкур рейтинг “Globalfirepower.com” порталида чоп этилди
 
Бир йил олдин чиққан рейтингда мамлакатимиз армияси 54 ўринни олган эди
 
126та давлатдан иборат рейтингда биринчи ўринни АҚШ қуролли кучлари, иккинчи ва учинчи ўринларни Россия ва Хитой армияси эгаллади. Кучли ўнталикка Ҳиндистон, Франция, Буюк Британия, Япония, Туркия, Германия ва Италия давлатлари армиялари киритилган. 
Рейтингда сўнгги ўринларни Намибия, Сомали ва Марказий Африка Республикаси армиялари эгаллади. 
 
Рўйхатга кўра, Ўзбекистон армияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари орасида Россия ва Украинадан сўнг учинчи,  Марказия Осиё минқтақасидаги мамлакатлар орасида биринчи бўлди.
 
Ҳарбий қудрат 50та омилга кўра аниқланди. Рейтингда ўрин олишга қурол-яроғнинг сони, хилма-хиллиги, аҳоли сони, географик жойлашуви,  логистика, табиий ресурслар ва маҳаллий саноат кабиларга катта аҳамият берилади. Рейтингда давлатларнинг ядро қуролига эгалиги ва сиёсий жиҳатдан етакчилиги ҳисобга олинмаган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ўзбекистон Ҳарбий куч Қуролли кучлар Армия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Nuriddin
17:40 26.07.2016

янада юкорилаш тарфдоримиз



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!