...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек ва хитой археологлари Фарғона водийсидаги шаҳар ҳақида янги фактлар топишди


11:03, 12.01.2017 Жамият
 3 500

Ўзбекистонлик мутахассислар ер усти тадқиқот ишларини пухта амалга оширишса, хитойлик археологлар эса ер ости қазилма ишларида фаол ҳисобланади.

Ўзбекистон ва хитойлик бир гуруҳ археологлар қадимий Мингтепа шаҳрида олиб борилган қазилма ишлари хулосаларига кўра, янги маълумотларни аниқлашди. Бу ҳақда Хитойнинг “People” нашри хабар бермоқда.
 
Фарғона водийсининг жануби-шарқида жойлашган шаҳарчада 2012 йилдан буён икки мамлакат археологлари тадқиқот ишларини олиб боришган. Шу вақтга қадар амалга оширилган 5 та қазилма ишлари сабаб шаҳар майдони 500х800 метрдан 2100x1300 метргача кенгайди.
 
Тадқиқот хулосаларига кўра, 2000 йилдан ортиқ вақт аввал Мингтепа нафақат кўчманчиларнинг вақтинчалик бошпанаси сифатида хизмат қилган, балки Фарғона водийсидаги йирик сарой шаҳри бўлган.
 
Қазилма ишлари давомида, шунингдек, ички шаҳар қисмида устахоналар қолдиқлари, ташқи шаҳарда эса қабристон ҳам топилган.
 
Тадқиқот вақтида топилган хитойликларнинг археологик ускунаси – белкуракдан фойдаланганлиги, аниқ ўлчаш усули қўлланилганлиги аниқланиб, бу эса муҳим янги хулосалар қилишга ёрдам берди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Тарих Археология Ўзбекистон-Хитой Мингтепа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар