...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда


10:14, 11.04.2018 Олам
 2 636

Президент мамлакатда муддатидан олдин сайлов бўлиб ўтишини маълум қилган эди.

Аввалроқ, Озарбайжон Республикаси Президентининг мамлакатда навбатдан ташқари президентлик сайловларини ўтказиш бўйича қарори эълон қилинганини хабар берган эдик.
 
Унга кўра, Президент Илҳом Алиев Озарбайжон Республикаси Конституцияси 101-моддасининг 1-банди ва Озарбайжон Республикаси сайлов қонунчилигининг 179-моддасига биноан Сайлов комиссиясига қонун доирасида навбатдан ташқари сайлов кунини белгилашни топширган эди.
 
Бугун, 11 апрель куни мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда.
 
Сайловда президентликка жами саккиз нафар номзод илгари сурилган:  
 
  • “Янги Озарбайжон” партиясидан амалдаги Президент Илҳом Алиев;
  • Социал-демократик партиядан Ораз Ализода;
  • Халқ бирилиги фронти партиясидан Қудрат Ҳасангулиев;
  • Миллий тикланиш ҳаракати партиясидан Фараж Гулиев;
  • Замонавий Мусавват партиясидан Ҳофиз Хожиев;
  • Ташаббускор фронтчилар гуруҳидан Рози Нуруллаев;
  • Озарбайжон демократик партиясидан Сардор Жалил
  • Ўз номзодини эркин тарзда илгари сурган Зоҳид Ўруж.
 
Маълумот ўрнида, Озарбайжон Сайлов комисияси томонидан белгиланган қоидага кўра, ушбу сайлов жорий йилнинг 17 октябрида ўтказилиши лозим эди. Бироқ амалдаги Президент мавжуд қонунларда кўзда тутилган бандлар асосида навбатдан ташқари сайлов кунини белгилаш ҳақида қарор чиқарган.
Икром Раҳмон

Теглар:Озарбайжон сайлов Илҳом Алиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!