...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўйиндан ўқ чиқди! Хоразмлик аёл “ўйнашини” пичоқлаб қочди


10:53, 02.07.2018 Жамият
 14 910

Бахтигул Бобожонова Хоразм вилояти Шовот туманида рўйхатда туради.

30 июнь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида нохуш воқеа содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
 
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 38 ёшли Бахтигул Бобожонова Нуробод маҳалласида жойлашган дала шийпонида расмий никохсиз турмуш ўртоғи Н.Б билан жанжаллашиб, унинг қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
 
Жиноятни содир этгандан сўнг Бахтигул воқеа жойидан яширинган. Ҳозирда Бахтигул Бобожоновани ушлаш чоралари кўрилган.
 
Бахтигул Бобожонова Хоразм вилояти Шовот туманида рўйхатда туради. Н.Бнинг Чиноз туманида яшаши айтилган.
 
“Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз Бахтигул Бобожоновани қаердалиги ёки у ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, Ички ишлар органларининг худудий бўлимларига хабар беришингиз ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз”, дейилади ИИВ хабарида.
 
Аввалроқ “Qalampir.uz” ИИВ томонидан Тошкентда 23 ёшли йигит Дониёр Мирсаидов ва унинг Lacetti’си қидирилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тошкент вилояти Янгийўл жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар