...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОТМларни ривожлантириш жамғармаси пулни қаердан олади ва қаерга сарфлайди?


11:59, 13.08.2018 Жамият
 2 119

Жамғарма вазир раислик қилувчи Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан бошқарилади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди.
 
Низомда  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби белгиланган. Жамғарма фаолияти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири раислик қилувчи Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан олиб борилади.
 
Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан тасдиқланади. Кенгаш таркибига Вазирлик ва олий таълим муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари (7-9 киши) киритилади.
 
Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
 
Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган тадбирларнинг устувор йўналишларини белгилаш;
 
ҳисобот йили якуни бўйича Жамғарма маблағларининг тушуми ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
 
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш;
 
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
 
Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
 
олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт (шу жумладан оширилган тўлов-контракт) шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг мазкур маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларида акс эттириладиган йил бошига қолдиқ (тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағлар ҳам инобатга олинган ҳолда) қисмининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
 
хайрия берувчилар маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларининг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар.
 
Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
 
ўқув ва илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш ва олий таълим муассасалари китоб фондини тўлдиришга;
 
ўқув бинолари, талабалар яшаш жойлари, спорт иншоотлари ва бошқа инфратузилма объектларини моддий ҳолатини яхшилаш, шу жумладан уларни зарур замонавий ўқув ва илмий-лаборатория ускуналари, мебел, инвентарлар билан жиҳозлашга ва бошқа товар-моддий қийматликлар харид қилишга;
 
ўқув бинолари, талабалар яшаш жойлари, спорт иншоотлари ва бошқа инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини (лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш харажатларини инобатга олган ҳолда) амалга оширишга, уларни кузатув, назорат ва идентификация тизимлари, воситалари ва қурилмалари билан таъминлашга;
 
ахборот-коммуникация, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, техникалари, воситалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш, ахборот-таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, ўқув ва бошқарув жараёнини автоматлаштиришга хизмат қилувчи тизимларни яратиш, вазирлик ва таълим муассасалари ўртасида электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш, интерактив таълим ресурслар ва маълумотлар базасини шакллантириш, “Электрон таълим” тармоғи қурилмаларини ишчи ҳолатда сақлаш ва хизмат кўрсатишга;
 
ўқув ва илмий лабораторияларни зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлашга;
 
хорижий олим, профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни республика олий таълим муассасалари ҳамда раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасалари ўқув жараёнига, шунингдек, таълим жараёнини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш мақсадларида эксперт ва консультантларни жалб этишга;
 
инвестиция лойиҳалари доирасида лойиҳаолди, лойиҳа, танлов ҳамда шартнома хужжатларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш, товар қабул қилиш билан боғлиқ бўлган декларация-сертификация ишлари, вақтинчалик омбордан фойдаланиш ва консалтинг хизматлари учун ҳақ тўлашга;
 
республика олий таълим муассасаларида ижтимоий, тарбиявий, психологик ва бошқа ўқув-услубий, илмий лойиҳалар ҳамда тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш (ишчи гуруҳларнинг иш ҳақи, хизмат сафари ва бошқа харажатлар)га;
 
профессор-ўқитувчилар ёки талабалар ўртасида ўтказиладиган республика танловлари ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантиришга;
 
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишда фаоллик кўрсатган олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларини моддий рағбатлантиришга;
 
кам таъминланган оилалар ва етим болалар тоифасига кирувчи талабаларни ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари (бир йилда бир талабага энг кам иш ҳақининг 10 (ўн) баравари миқдоридан ошмайдиган бир марталик моддий ёрдам)га;
 
вакиллик тадбирларини (хорижий делегацияларни кутиб олиш, транспорт хизмати, таржимонларни жалб қилиш, совға ва сувенирлар сотиб олиш, овқатлантириш) ўтказишга;
 
зарур ҳолларда, олий таълим муассасаларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ҳамда стипендия тўловларини амалга ошириш учун 6 ойгача бўлган муддатга фоизсиз ссуда маблағлари ажратишга;
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра ўтказиладиган спорт-соғломлаштириш ва бошқа тадбирларни амалга оширишга;
 
Вазирлик раҳбар ва ходимларини хорижий бошқарув идоралари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларга тажриба ўрганиш ва ҳамкорлик ўрнатиш мақсадларида хорижий хизмат сафарига юборишга;
 
Вазирликда ташкил этиладиган эксперт-таҳлил гуруҳларига ҳақ тўлашга.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ОТМ Жамғарма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар