...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда буюк қозоқ шоири Абай Қўнонбоев таваллуди кенг нишонланди


11:27, 13.08.2018 Жамият
 1 717

Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилишни ташкил қилиш бўйича ташкилий қўмита тузилган.

Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоевнинг таваллуд куни муносабати билан Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси олдида қад кўтарган ҳайкали пойига бир гуруҳ жамоат ва давлат вакиллари гулчамбар қўйишди.

Йиғилганлар орасида Қозоғистондан ташриф буюрган делегация, элчихона ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари, Фанлар академияси ҳамда турли давлат ва идоралар вакиллари иштирок этган.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси шоир Сорожиддин Саййид, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев ва Қозоғистон ёзувчилар уюшмаси раиси Улугбек Есдаулетлар нутқ сўзлаган.

Маълумот ўрнида, буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилишни ташкил қилиш бўйича ташкилий қўмита тузилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини  кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги қарорни имзолагани тўғрисида хабар берган эдик. 
Санжар Жўра

Теглар:Абай Қўнонбоев Қозоғистон элчихонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар