...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўтган ҳафта рўй берган ёнғинларда икки киши ҳалок бўлди


17:44, 30.03.2016 Жамият
 2 397

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 134 та ёнғин қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармасининг хабар беришича, ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 134 та ёнғин қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда икки нафар фуқаро тан жароҳати олган ва икки киши ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 339 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 733 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Ринатовнинг уйида электр иситиш мосламасидан фойдаланилиб, назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 1 кв метр майдонда кўрпа-тўшаги ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасинининг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаро Г.Бахтиёровнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 кв метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи фуқаро Д.Ражабовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Теглар:Ёнғин ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар