...
МЕНЮ
ONLINE TV

Осиё ўйинларига бир ҳафтадан кам вақт қолганда Индонезияда яна кучли зилзила содир бўлди


11:30, 09.08.2018 Олам
 2 954

Зилзила ўчоғи Матарам шаҳридан 34 километр шимоли-шарқда 30 километр чуқурликда бўлган.

Аввалроқ, Индонезиянинг Ломбок оролида 6,6 магнитудали зилзила юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Зилзилада 100 га яқин одам ҳалок бўлганди.
 
Бугун, 9 август куни Индонезиянинг Ломбок ороилада яна зилзила рўй берди. Бу сафар силкиниш кучи 6,1 магнитудага тенг бўлган. Бу ҳақда Европа-ўртаер денгизи сейсмо маркази (EMSC) хабар бермоқда.
 
Зилзила ўчоғи Матарам шаҳридан 34 километр шимоли-шарқда 30 километр чуқурликда бўлган.
 
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик спортчилардан ташкил топган делегация 15 август куни Осиё ўйинларида қатнашиш учун Индонезияга йўл олади. Мусобақа Жакарта ва Плембанг шаҳарларида бўлиб ўтади. Ушбу мусобақани ёритиш учун “Qalampir.uz” интернет нашри ходими Акмал Эшонхонов ҳам Индонезияга боради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Индонезия Ломбок Матарам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!