...
МЕНЮ
ONLINE TV

Орландодаги отишмани собиқ ҳарбий хизматчи уюштиргани маълум бўлди


09:54, 06.06.2017 Олам
 2 166

Орландо ҳокимияти отишмани хизмат вазифаси билан боғлиқ ҳодиса, деб ҳисобламоқда.

Кеча, 5 июнь куни АҚШнинг Орландо шаҳрида (Флорида штати) отишма содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Орландода бўлиб ўтган отишмани собиқ АҚШ қуролли кучлари ҳарбий хизматчиси амалга оширган. Бу ҳақда Оранж округи шерифи Жерри Демингс маълум қилди, дейилади АВС телеканали хабарида.
 
Орландо ҳокимияти отишмани “хизмат вазифаси билан боғлиқ ҳодиса” деб баҳоламоқда.
 
“Гумондорнинг исми — кичик Жон Роберт Ньюман, 1972 йили туғилган. У АҚШ қуруқликдаги қуролли кучлари фахрийси бўлган”, деди шериф матбуот анжуманида.
 
Демингс, шунингдек, ҳалок бўлганлардан 3 нафарининг исмларини ошкор қилди. Улар 34 ёшдан 70 ёшгача бўлган оқ танли америкаликлар. Қолган 2 нафар қурбоннинг шахси аниқланмоқда. Шерифнинг айтишича, “ҳалок бўлганларнинг камида 1 нафари ҳужум қилган одам билан муносабатлари ёмон бўлгани” ҳокимиятга маълум.
Ноила Умарова

Теглар:Отишма АҚШ Орландо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!