...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўқувчини уриб кетган Spark ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш очилди


17:27, 19.09.2018 Жамият
 3 697

Мудҳиш ҳодиса бир неча кун аввал Нурафшон кўчасида содир бўлган.

Жорий йил 13 сентябрь куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 14 ёшли мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди.
 
Ҳодиса юз берган куни ўқувчи Шахриёр А. 119-мактаб қаршисида жойлашган Нурафшон кўчасидаги пиёдалар йўлидан ўтаётган бўлган. Шу вақтда Spark ҳайдовчиси 24 ёшли Зиёдулла Х. сфетофорнинг тақиқловчи чироғига тўхтамай ўсмирни уриб кетган. Шифокорларнинг уринишига қарамай ўқувчи вафот этган.
 
Мазкур ҳолат бўйича Spark ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноий иш очилган.  Тергов ишлари давом этяпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Олмазор тумани Нурафшон кўчаси Ўқувчи ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар