...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўқитувчи мажбурий меҳнат қурбоними? Парламент комиссияси раиси нега жим?


12:58, 19.03.2018 Жамият
 11 105

14 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 42-умумтаълим мактабининг 23 яшар ўқитувчиси Диана Еникеева ЙТҲга учраб, вафот этган эди.

Хабарингиз бор, 2017 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг  12-ялпи мажлиси йиғилишида  Сенат раиси ўринбосари Светлана Ортиқова Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Парламент комиссиясига раҳбар этиб тайинланган эди.
 
Комиссия зиммасига фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, мажбурий меҳнатдан фойдаланишни тақиқловчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларининг шартларини тўлиқ рўёбга чиқариш ва яна мазкур масалага бевосита тааллуқли бўлган фаолиятларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.
 
14 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 42-умумтаълим мактабининг 23 яшар ўқитувчиси Диана Еникеева ЙТҲга учраб, вафот этган эди.


 
Ушбу ҳодисанинг рўй беришига ўқитувчининг Алижон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлининг 66-километридаги қарама-қарши йўлларни ажратиб турувчи бетон тўсиқларни оқлаш учун мажбурий меҳнатга жалб қилингани ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
 
Бугунгача ушбу ҳодиса юзасидан Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари М.Музаффаров ҳамда Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Қ.Саидов баёнот берди.
 
Ушбу баёнотда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинмагани айтилади.
 
Агар мажбурий меҳнатга жалб қилинган бўлса-чи? Хўш, мамлакатдаги бу ва бунга ўхшаш ҳолатларни ким назорат қилиши керак? Светлана Ортиқова бошчилигидаги Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Парламент комиссияси нега жим? Улар ушбу ҳолатга қандай изоҳ беради?
 
Дарвоқе, ўтган йилнинг ёз ойларида Халқаро пресс-клуб йиғилишида иштирок этган Светлана Ортиқова шифокорлар ва ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилишига қуйидагича муносабат билдирган эди.
 
“Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Сиз билан биз яшайдиган ернинг юзини сиз билан биз тозаламасак, ташқаридан келган одам тозалаб берадими? Тошкентда чиқинди ташийдиган махсус автомобиллар тўлиб кетиб, чиқиндиларни ташишга улгура олмаяпти.Тозалаш ишларини ҳам кимдир қилиши керак-ку”.


 
Воқеага гувоҳ бўлганлар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўқитувчи мажбурий меҳнат қурбони бўлганини айтади. Расмийлар эса буни рад этмоқда. Парламент назорати қачон ўз кучини кўрсатади? Хўп, расмийларнинг раддияси ўринли ҳам дейлик, лекин нега Парламент комиссияси вазиятга муносабат билдирмаяпти?

Теглар:Светлана Ортиқова Диана Еникеева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар