...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диана Еникееванинг вафоти юзасидан суд қарори қабул қилинди


10:54, 25.05.2018 Жамият
 8 088

Самарқандда 42-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Диана Еникеева “КАМАЗ” уриб юбориши натижасида оламдан ўтган эди.

Бош прокуратура томонидан Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман ҳокимияти, туман халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланди. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Аниқланишича, М.Музаффаров Каттақўрғон тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда туман ҳалқ таълими бўлими мудири А.Жуманазаровлар, 2018 йилнинг 13-14 март кунлари Каттақўрғон туманида фаолият олиб борувчи 98 та мактаб ва 12 та касб-хунар коллежи директорларига улар раҳбарлик қилувчи ўқув муассасаларининг ўқитувчи ва техник ходимларини Каттақўрғон туманининг Алижон, Олмазор, Навбаҳор, Зарқўрғон, Зарафшон, Қорадарё, Яккабоғ маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи, жами узунлиги 14 км бўлган М-37 “Самарқанд-Бухоро” автомобиль йўлининг қатнов қисми ва атрофларида ободонлаштириш ишларини бажаришга ноқонуний равишда жалб қилган.
 
2018 йил 14 март куни соат 11:30 да тумандаги М-37 “Самарқанд-Бухоро” автомобиль йўлининг “Алижон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 66 километрида “Бухоро-Самарқанд” йуналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган А.Элмуродов бошқарувидаги “КАМАЗ” юк машинаси олд чап қисми билан йўлнинг қатнов қисмини иккига бўлувчи бетон тўсиқлари атрофини тозалаётган 42-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Еникеева Диана Александровнани уриб юборган ва у олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
 
Дастлабки тергов натижасига кўра, 2018 2 май куни Каттақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари М.Музаффаров ва туман ХТБ мудири А.Жуманазаровларга нисбатан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан айб эълон қилиниб, 4 май куни жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.
 
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг 10 май кундаги ҳукми билан М.Музаффаров ва А.Жуманазаровлар жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бири ЖКнинг 45-моддасига асосан 1 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари, иш ҳақидан 20 фоиз давлат фойдасига ундириш тарзидаги жазо тайинланган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Диана Енекеева фаолият юритган 42-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимидан озод этилган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Диана Еникеева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар