...
МЕНЮ
ONLINE TV

Онлайн саёҳат: Қутайба ибн Муслим зиёратгоҳи


18:49, 11.04.2017 Жамият
 3 696

Маданий мерос маскани сифатида давлат муҳофазасига олинган бу муқаддас масканга инсонлар Яратгандан барча мушкулларига енгиллик, ҳожатларига равонлик, дардларига шифо тилаб келадилар.

Юртимизда шундай азиз масканлар борки, у жойларни зиёрат қилувчиларнинг кети узилмайди. Айни шундай зиёратгоҳлардан бири Андижон вилояти Жалақудуқ туманининг “Қиличмозор” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Қутайба ибн Муслим зиёратгоҳидир.


 
Мажмуа VII асрга тегишли ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинган бўлиб, унинг икки кириш эшиги мавжуддир. Асосий эшикдан киришда миллий ўймакор нақшлар, меҳмонлар учун сўри, мақбара ҳақидаги маълумотлар зиёратчиларни ўзига жалб қилади. Мазкур объект икки қисмдан иборат бўлиб, улар жоме масжиди ва мақбара қисмидир.
 
Масжид Мусулмонлар идораси тасарруфида бўлиб, маҳаллий аҳолининг ибодат қилиши учун хизмат қилади. Масжидда 500 дан ортиқ намозхонга жой ҳамда унинг ички қисмида кутобхона ҳам мужассамдир.
 
Айтишларича, Соҳибқирон Амир Темур бу жойларни зиёрат қилиб, Қутайба ибн Муслим қабри устига Самарқанддан меъмор жўнатиб, кўркам ва маҳобатли мақбара қурдирган. Аммо, бу мақбара 1935-1936 йилларда бузиб ташланган.


 
Қутайба ибн Муслим дафн қилинган мазкур жой ҳақида тарихчи Нахшарий, XVI аср муаррихи Жамол Кариний, В.В.Барголъд асарларида ҳам манбалар битилган.
 
1975-1978 йилларда вилоят раҳбари Бектош Раҳимов ташаббуси билан миллий меъморчилик анъаналари асосида қайта қурилган икки хонали мақбаранинг асосий хонаси ташқаридан квадрат асосида бўлиб, ичкариси саккиз бурчакли, томонлари чуқур меҳробсимон равоқлар билан кўтарилиб, диаметри 5,5 метрли гумбази билан ёпилган, ўртада оддий қабр. Мақбара гардидаги дахлиз зиёратчилар учун мўлжалланган. Равоқлар орасига саккизта ёйсимон учбурчак шаклидаги қолпоқи ганж, гумбаз ости зардеворларига шакллар битилган.
 
Диққатга сазовор маданий мерос маскани сифатида давлат муҳофазасига олинган бу муқаддас масканга инсонлар Яратгандан барча мушкулларига енгиллик, ҳожатларига равонлик, дардларига шифо тилаб келадилар.
Абдурасул Гуламов

Теглар:Қутайба ибн Муслим Мақбара Андижон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар