...
МЕНЮ
ONLINE TV

Онлайн аукцион орқали “95 А 777 АА” ҳам ўз эгасини топди! 100 миллион сўм?!


13:05, 16.11.2017 Жамият
 7 328

“Олтин рақамлар” сотилишидан келиб тушган маблағ давлат бюджетига йўналтирилади.

Хабарингиз бор, 2017 йилнинг 20 сентябридан бошлаб “олтин рақамлар” савдога қўйилган эди. Биржанинг “Avtoraqam.uzex.uz” сайтида автотранспорт воситалари учун биринчи тоифали рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини сотувга қўйилиши бошланган эди.
 
Ушбу сотилган рақамларнинг умумий қиймати бугунги келиб 3 миллард сўм атрофида бўлиб турибди.


 
Бу ҳафтада яна бир чиройли рақам ўз эгасини топиб улгурди. Қорақалпоғистон Республикасидан авторақамлар онлайн аукционида сотувга қўйилган ва рўйхатга олинган “95 А 777 АА”  рақами 2017 йил 15 ноябрь куни соат 19 дан 54 дақиқа ўтганда 99 млн 899 минг 925 сўмга сотилди.
 
Ҳозирча ушбу савдонинг маблағ қиймати Қорақалпоғистон Республикасида жисмоний шахсларга сотилган “энг юқори баҳо” бўлиб қолмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 777 серияли автомобиль рақамлари орасида Самарқанд вилоятига тегишли бўлган 30 777 ААА рақами аукционда қарийб 302 миллионни ташкил этгани кўплаб шов-шовларга сабаб бўлган эди.
 
Бундан ташқари, аввалроқ Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилояти аҳолиси томонидан кўпроқ авторақамлар сотиб олинаётгани, шу билан бирга, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича жисмоний ҳамда юридик шахслар учун аукционга 70 дан ортиқ “олтин рақам”лар қўйилгани хақида хабарлар эълон қилган эдик.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Қорақалпоғистон Республикаси Биржа олтин рақамлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар