...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олмалиқ шаҳрида фоҳишахона фош этилди


11:29, 23.06.2017 Жамият
 5 965

Ушбу ҳолат юзасидан Н.Х.га нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Жорий йилнинг 20 июнь куни Олмалиқ шаҳрида тезкор тадбирлар ўтказиш жараёнида Олмалиқ шаҳрида яшовчи, уй бекаси, 1990 йилда туғилган Н. Х. уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди.
 
У Олмалиқ шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1991 йилда туғилган Г. Т. ва Пискент туманида яшовчи, вояга етмаган 2000 йилда туғилган Ш.Ж.ларга 40.000 сўм эвазига жинсий алоқа қилиш учун хона ажратиб бергани аниқланиб, ушланди.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Н.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Теглар:Фоҳишахона Олмалиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар