...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий ҳарбий таълим муассасаларида бугун тест синовлари ўтказилади


10:00, 05.07.2017 Жамият
 2 589

Тест синовлари учун 4 июль куни олий таълим муассасаларида режа асосида репетиция ўтказилди.

Келаётган ўқув йили учун олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Давлат тест марказининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, тест синовларида Давлат тест маркази вакили, аудитория раҳбари ва кузатувчиси сифатида иштирок этиши белгиланган номзод педагоглар иштирокида амалий семинар машғулотлари ўтказилган. Уларга амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгаришлар ҳақида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилган.
 
Бугун, 5 июль куни ўтказиладиган тест синовлари учун кеча, 4 июль куни олий таълим муассасаларида режа асосида репетиция ўтказилди. Уларнинг амалга оширадиган ишлари, вазифалари бажариб кўрилди.
 
Ҳужжат топширган 7680 нафар абитуриент учун 11 та бино, 27 та қават ва 211 та аудитория тест синовларини ўтказиш учун тайёр ҳолга келтирилди. Тадбирга Давлат тест маркази ходимлари, 661 нафар педагог ходимлар жалб қилиниши режалаштирилди.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Олий ҳарбий ДТМ абитуриент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар