...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кириш имтиҳонларида етарли балл тўплай олмаганлар ҳам талаба бўла олади


09:39, 17.08.2018 Жамият
 7 947

Давлат комиссияси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича якуний қарор қабул қилинган.

2018-2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларига қабул бўйича Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлиси қарори тўғрисида маълумот берилди.
 
Кеча, 16 августда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 6-сон баёни қабул қилинган.
 
Баёнда қуйидагилар бўйича мажлис қарори қабул қилинган:
 
Биринчидан, республика олий таълим муассасаларига давлат грантининг минимал ўтиш бали 68,0 балл (энг юқори ўтиш бали 189,0 баллнинг 36%), тўлов-контрактнинг минимал ўтиш бали 56,7 балл (энг юқори ўтиш бали 189,0 баллнинг 30%) этиб белгиланган.
 
Бунда, олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш амалдаги қонунчиликка асосан амалга оширилади.
 
Иккинчидан, тўлов-контрактнинг минимал ўтиш бали 56,7 балл эканлигини инобатга олиб, Давлат тест маркази 2 кун муддатда тест синовлари натижалари қайдномаларини қайтадан кўриб чиқиб, қабул квотаси тўлмаган таълим йўналишларининг қабул чегарасини туширади ҳамда ўрнатилган тартибда қайдномаларни чоп этиб, олий таълим муассасаларига етказади.
 
Учинчидан, оширилган тўлов-контракт бўйича: 56,7 баллдан юқори балл тўплаган абитуриентлар учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг жорий йил 13 августдаги 5-сон баёнининг 1-иловаси билан тасдиқланган оширилган тўлов-контракт миқдори этиб;
 
56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг жорий йил 13 августдаги 5-сон баёнининг 1-иловаси билан тасдиқланган оширилган тўлов-контракт миқдорининг 2 баробари этиб белгиланди.
 
Бундан ташқари, тест синовлари натижаси бўйича етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга оширилган тўлов-контрактнинг миқдори (баробари) кам бўлган таълим йўналишини танлаш имконияти берилади. Бунда, абитуриент тест топширган фанлар мажмуасининг (фан блокларининг ўрни) мослиги ҳамда унинг доимий яшаш жойи ва ҳужжат топширган олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуд мезон сифатида белгиланган.
 
Оширилган тўлов-контракт асосида абитуриентларни ўқишга қабул қилишда олий таълим муассасаларининг илмий-педагогик ҳамда моддий-техник имкониятлари инобатга олинади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ОТМ абитуриент супер-контракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар