...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимлар гиёҳванд моддаларга тобеликка қарши дори яратдилар


10:50, 30.01.2017 Саломатлик
 2 145

Янги яратилган препарат қонга тушганида, гиёҳванд моддаларнинг мияга таъсир қилиш кучи йўқолади.

Россияда гиёҳванд моддалардан “ҳузур олиш” ҳиссини йўқотувчи молекула яратилди. Бу тадқиқот натижаси 2023 йилда дори сифатида ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар тарқатди.
 
Янги ишлаб чиқилган препарат ичилганда ва у қонга тушганида, гиёҳванд моддаларнинг мияга таъсир қилиш кучи йўқолади. Шу тариқа, гиёҳванд истеъмол қилувчи одам бу модда орқали “ҳузур” олмайди ва натижада уни истеъмол қилишдан воз кечади.
 
Олимларнинг хулосаларига кўра, янги дори героин, морфин, дезоморфин каби гиёҳванд модда турларини истеъмол қилишга қарши курашишда яхши самара беради. Даволаниш вақти эса 1 йилдан 2 йилгача давом этади.
 
“Бугунги кунда мавжуд бўлган препаратлар гиёҳванд модда истеъмол қилувчиларнинг 10-30 фоизини даволаши мумкин, холом. Бундан ташқари, мавжуд дориларнинг кўплаб салбий таъсирлари бор. Биз яратган янги препарат эса гиёҳванд моддаларнинг таъсир кучини йўқотади ва бу моддаларни истеъмол қилмасликка олиб келади”, дейди Россия илм-фан академияси физиологик фаол моддалар лабораторияси мудири Марина Мягкова.
 
Жорий йилда бу дори воситаси жониворлар орасида синовдан ўтказилади. Кутилган натижа қайд этилса, одамлар билан биргаликда клиник тадқиқотлар ўтказилиши мўлжалланган. Бу орқали препаратни ўсмирларга ҳам қўллаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги аниқланади.
 
Айтиш керакки, айни вақтда Россияда гиёҳванд модда истеъмол қилувчилар маҳаллий препаратлар йўқлиги туфайли чет элдан келтириладиган дори воситалари билан даволанмоқда. Янги яратилган дори эса Америка препаратларининг ўрнини боса олади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Гиёҳванд модда Дори Препарат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!