...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимлар: Ер дунё сувини губкага ўхшаб шиммоқда


18:06, 12.02.2016 Олам
 3 786

Сўнгги ўн йил давомида ер 3 триллион тонна сувни шимиб юборган.

Калифорния университети ва NASA реактив ҳаракат лабораторияларининг олимлари  шуни аниқлашдики,   қуруқликдаги сув заҳираларининг  ортиши  океанларнинг ўсишини секинлаштиради.  Тадқиқот натижалари ҳақида  “Science” журнали маълум қилган.  Бу ҳақда “Rambler News Service” хабар берди.
 
Жон Ригер бошчилигидаги  олимлар гуруҳи  GRACE  (Gravity Recovery and Climate Experiment) миссияси сунъий йўлдошларидаги 2002 йилдан 2014 йилгача бўлган маълумотларни таҳлил қилиб чиққан  ва  бу маълумотларни музликлар массасидаги ўзгаришларга солиштириб кўришган. 
 
GRACE сунъий йўлдош миссияси Ернинг гравитацион майдони ва унинг иқлим билан боғлиқ  даврий  ўзгаришларини  ўрганишга қаратилган.
 
Олимлар  келган хулосага кўра,   музликларнинг эриши давом этади ва сўнгги ўн йил давомида содир бўлган иқлим ўзгаришлари шунга олиб келдики,  қитъалар 3 триллион тоннадан  ортиқ сувни "шимиб олган".  Бу эса океанлар сатҳининг ўсишини 20 фоизга секинлаштирган.

"Ер кун сайин губкага ўхшаб бормоқда", – дейди Ригер
 
Сув бутун қуруқлик бўйлаб тарқалмоқда,  лекин уни бир жойга йиғиш имкони бўлганда  Гурон кўлидаги сув ҳажмига тенг бўларди,  дейди тадқиқотчилар.
Эслатиб ўтамиз,  Гурон кўли АҚШ ва Канада ҳудудларида  жойлашган кўл бўлиб,  майдони 59 000 км² ни ташкил этади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ер Сув NASA Тадқиқот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!