...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одилжон Абдуқаҳҳоров хонанда қизларга: “Санъатингни кўрсат, нима қиласан бошқа жойингни кўрсатиб”


11:49, 01.06.2018 Жамият
 15 452

Хонанда доим халқ эътибор марказида. Унинг ҳар қандай хатти-ҳаракати ёшлар орасида катта тарғибот воситаси бўлиб хизмат қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Кеча, 31 май куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида “Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби” мавзуида йиғилиш бўлиб ўтгани, унда ўзбек эстрада санъатининг энг кўзга кўринган вакиллари иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Ўзбекконцерт” ДМ директори Одилжон Абдуқаҳҳоров динни ниқоб қилиб, ундан пиар йўлида фойдаланаётган хонандаларни қаттиқ танқид қилди. “Ислом дини санъаткорнинг тарғиботига муҳтож эмас”, дея қатъий таъкидлади.
 
Қолаверса, йиғилишда тарбияга чақирилса-да, кор қилмаётган, очиқ-сочиқликдан воз кечмаётган хонандалар ҳам танқид қилинди.
 
“Хонандаларимизнинг ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган суратларини кўриб, мен уялиб кетяпман. Шундай расмга тушадики, мақсад фақат қоматини кўз-кўз қилиш. Санъатингни кўрсат, нима қиласан бошқа жойингни кўрсатиб. Йўқ, у кўрсатиши керак. Чунки операция қилган, бунга пул сарфлаган. Яратганга шукр, халқимиз санъатни жуда яхши тушунади. Минг ўзингни кўз-кўз қилма, санъатинг бўлмаса бир пул”, дейди Одилжон Абдуқаҳҳоров.
 
Хонанда доим халқ эътибор марказида. Унинг ҳар қандай хатти-ҳаракати ёшлар орасида катта тарғибот воситаси бўлиб хизмат қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шуларни инобатга олган ҳолда, Одилжон Абдуқаҳҳоров хонандаларни мухлислар билан мулоқотда ва одамлар билан дўстлашаётганда ҳам хушёр бўлишга чақирди.
 
“Санъаткорлар, сизлардан илтимос. Халқ орасида юрасизлар. Ён-атрофингизда кимлар борлигини билинглар. Ким билан ўтирибсиз, ким билан гаплашяпсиз, қандай мақсадда гаплашяпсиз – бу сизнинг шахсий ишингиз, лекин халқнинг нафсониятига тегманг! Мен мухлисман, деб келган транс билан ҳам яқин бўлиб кетавермайсизлар-ку. Яна бир бор такрорлайман: шароит ва имконият яратилган сари буни суиистеъмол қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ва биз бунга йўл қўймаймиз”.
 
Унинг бу фикрлари кўплаб хонандалар томонидан маъқулланди. Йиғилишда ўз фикрини билдирганлар ҳам бўлди. 
Суратлар муаллифи Шуҳрат Усмонов

Теглар:Одилжон Абдуқаҳҳоров Ўзбекконцерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар