...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан кейин Умид Аҳмаджонов ҳам муаммоларни хал этишга киришди


10:38, 01.06.2018 Спорт
 7 368

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов “Насаф”нинг молиявий муаммоларини тез орада ҳал этиб бермоқчи.

Маълумки, Қаршининг “Насаф” жамоаси айни пайтда молиявий муаммолар гирдобида. Ўзбек футболининг етакчи жамоаларидан бири бўлган “Насаф”нинг бундай аҳволга тушиб қолиши ва ундан кейинги тақдирига футбол бошида турган раҳбарлар бефарқ бўла олмайдилар.
 
Жумладан, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов клубни молиявий муаммоларини тез орада ҳал этиб бермоқчи.
 
Кеча, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 80 нафардан зиёд етим болалар ва ёрдамга муҳтож қарияларни 45 кун давомида уй-жой билан таъминлашга ваъда берган бўлса, Умид Аҳмаджонов ўзбек футболининг афсонавий жамоаларидан бирига айланишга улгурган “Насаф”ни сақлаб қолиш йўлида биринчи қадамни ташлади.
 
“Qalampir.uz”га маълум қилишларича, Умид Аҳмаджонов клуб раҳбариятидан молиявий аҳвол ҳамда ҳомий билан ўртасидаги келишув бўйича бюджет ажратилмагани ҳақида расмий баёнот олган. Хатни эса Президент Шавкат Мирзиёевга етказишини билдирган. Шунингдек, у “Нефтчи”, “Бунёдкор” клубларидан ҳам шу мазмундаги баёнотларни олган.
 
Умид Аҳмаджонов ўзбек футболини ривожлантириш, савиясини ошириш мақсадида қандай ишлаётганидан деярли ҳар куни хабар топамиз. Узоқ сафарлар, учрашувлар, бир қатор муҳим шартномаларнинг имзоланиши натижасида, ўзбек футболи қисқа муддат давомида юқори даражада ўсишга эришди. Ўйлаймизки, Умид Аҳмаджонов ортда қилинган ишлар чекланиб қолмайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов Насаф Жаҳонгир Ортиқхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!