...
МЕНЮ
ONLINE TV

Обама Трампни президентликка нолойиқ деб ҳисоблайди


18:46, 27.07.2016 Олам
 3 860

Обаманинг айтишича, Дональд Трамп географияни, дунё ҳақидаги асосий маълумотларни билмайди.

АҚШ президенти Барак Обама Республикачилар партиясининг мамалакат президентлигига номзоди Дональд Трампни давлатни бошқариш учун етарлича билимга эга эмас деб ҳисоблайди
 
“Трамп келажакда ядро қуроллари кодларини билиши сизни қўрқитадими? – деган саволга Обама қуйидагича жавоб берди:  “Мени қўрқитадиган нарса шуки, президент унга керак бўлмаган ишни билмаслиги ва уни ўрганишга қизиқмаслигидир.
 
Мен Трампнинг муҳокамаларда ва матбуот анжуманида чиқишини эшитганимда, унинг дунё ҳақидаги асосий билимлар,  яъни ядровий триада нималиги, у ёки бу давлат қаерда жойлашгани ёки мусулмон оламида суннийлар ва шиалар ўртасидаги фарқни билмаслигига амин бўламан. У бу нарсаларни билмайди ва уларни билиш учун вақт ҳам сарфламайди”, дейди Обама. 
 
Маълумот ўрнида, АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан Дональд Трамп ва Демократлар партиясидан Ҳиллари Клинтон номзоди расман олға сурилди.  Жорий йилнинг 8 ноябрида мамлакатнинг кейинги раҳбари ким бўлиши аниқ бўлади.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Барак Обама Дональд Трамп АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!