...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурсултон Назарбоев Тошкентга келди


16:20, 23.06.2016 Жамият
 3 403

Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

23-24 июнь кунлари пойтахт Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун давлат ва ҳукумат раҳбарлари Тошкентга келмоқда. 21 июнь куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистонга келган эди. Бугун, 23 май куни Мўғулистон Республикаси Президенти Цахиагийн Элбэгдорж, Турксманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бурдимуҳамедов, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай ташриф буюрди.

Бугун Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўтирган самолёт ҳам Тошкент шаҳрига келиб қўнди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Теглар:Қозоғистон Нурсултон Назарбоев ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар