...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нуримон Абдулҳасан: “Елкамизда оғир юк – Ислом дини масъулияти турибди”


15:40, 29.05.2018 Жамият
 3 536

Нуримон Абдулҳасан ўз нутқида бир неча бор 90-йиллар бошига қайтди. У вақтларда интернет, ижтимоий тармоқлар бўлмаган, бироқ одамлар орасида турли фитналарни келтириб чиқариш кучайган.

“Орамизда Муфтий ҳазратларини танимайдиган, ўзи сарлавҳа ёзолмайдию лекин Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ёзган асарларини таҳлил қиладиган, фатво бериб юборадиган, Шайхликка даъво қиладиганлар пайдо бўлган. Интернет, ижтимоий тармоқларда мусулмонлар орасида фитна уйғотиш, уларни йўлидан чалғитишга урунаётганлар талайгина ва айрим ОАВ ходимлари ҳам буларга ишониб қоляпти”, дейди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита расининг ўринбосари Нуримон Абдулҳасан.
 
Бугун, 29 май куни Тошкентда интернет-ОАВ ходимлари иштирокида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкил этилган “Глобал тармоқларда диний-маърифий мавзуларни ёритишга қаратилган таҳлилий қарашлар” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда Дин ишлар бўйича қўмита раисининг ўринбосари Нуримон Абдулҳасан ҳам иштирок этиб, журналистлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
 
Бугун ижтимоий тармоқларга бош суқсангиз, диний мавзудаги турли суратлар, видеоматериаллар, мақолаларга дуч келасиз. Улар орасида диний экстремизмга оид, бузғунчи ғояларни тарғиб қилувчи ёзишмалар ҳам йўқ эмас. Уларнинг кўп қисмида мамлакат сиёсати таҳлил этилиб, диний эркинликка нисбатан дахл борлиги урғаланаётган ва бўрттирма сабаблар кўрсатилаётган бўлса, айримларида ушбу ғоялар яширин йўл билан тарғиб қилинмоқда. Буни эса баъзан ОАВ ходимлари ҳам фарқламай, уларнинг мақсадларини тез ва “баракали” рўёбга чиқишига хизмат қилмоқда. Семинарда айнан шулар ҳақида сўз борди.
 
Нуримон Абдулҳасан ўз нутқида бир неча бор 90-йиллар бошига қайтди. У вақтларда интернет, ижтимоий тармоқлар бўлмаган, бироқ одамлар орасида турли фитналарни келтириб чиқариш кучайган. Оқибатда илмли кишиларни рад этиш бошланган. Ғоявий эргашиш, чаласаводлик кучайган. Нуримон Абдулҳасан ўша вақтларда ўзи бошдан кечирганларини эслади.
 
“Биз бугунги кунларга, бу курсига ўз-ўзимиздан келганимиз йўқ. Елкамизда оғир юк – Ислом дини масъулияти турибди. Буни бажариш осон эмас. 90-йиллар бошида жуда оғир даврларни бошдан кечирганмиз. Масжидга олиб кириб, дўппослашган. Ҳафталаб кўзимизни очолмай юрганмиз. Энг қизиғи улар ҳам мусулмон бўлган. Ҳозир эса айрим одамлар Диний қўмита ва Мусулмонлар идорасидаги уламоларнинг фикрини инобатга олмайди. Ҳолбуки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам “мен Шайх бўлсам ҳам ўз мамлакатим Муфтийси айтганига амал қиламан”, деганлар.
 
Ушбу семинарда иштирок этган ОАВ ходимлари айрим мавзуларда баҳсга киришдилар, тренерларга саволлар билан мурожаат қилдилар. Диний масалаларни ёритишда тажриба алмашдилар.   
Қамариддин Шайхов,
“Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари

Теглар:Нуримон Абдулҳасан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар