...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нострификациялаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг янги таҳрири ишлаб чиқилди


12:04, 12.02.2018 Жамият
 3 331

Мазкур лойиҳа билан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни тан олиш ҳамда уларни нострификациялаш тартибини белгилаш назарда тутилмоқда.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокамага қўйилди.
 
Таъкидланишича, мазкур лойиҳа билан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни тан олиш ҳамда уларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартибини белгилаш назарда тутилмоқда.
 
Лойиҳага кўра, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш олий таълим бўйича бевосита Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Фирдавс БЕК

Теглар:диплом нострификация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар