...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навоийда 34 ёшли талончи қўлга олинди


14:28, 10.02.2017 Жамият
 3 484

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Ички ишлар органлари ходимлари бир аёлнинг қўлидан пули,уй хужжатлари ва фуқаролик паспорти бўлган сумкасини тортиб олган кишини қўлга олди. Бу ҳақда Ички  ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, Навоий вилояти Навоий шаҳар ички ишлар бўлимига 47 ёшли аёл  мурожаат қилиб,  номаълум шахс  қўлидан ичида 50 минг сўм пули, уй хужжатлари ва фуқаролик паспорти бўлган сумкасини тортиб олиб  воқеа  жойидан  яширинганлигини  маълум  қилган.
 
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар  натижасида,  ушбу талончилик жиноятини Нурота туманида яшовчи 34 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланиб, у қўлга олинди.
 
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Теглар:ИИВ Талончилик Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар