...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навбат Фарғонага: валютафурушлар устидан рейд ўтказилди


09:33, 08.02.2018 Жамият
 4 043

Валютафурушларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси, яъни ноқонуний равишда валюта қийматига эга бўлиш ёки сотиш айби билан жиноят иши қўзғатилди.

Миллий хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти  бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги ҳудудий бошқарма ходимлари билан биргаликда валютафурушларни аниқлаш бўйича рейд ўтказди.
 
Қўқон шаҳридаги “Медиапарк” савдо мажмуасида Жамшид Ниёзов исмли шахс 1 долларга 8240 сўмдаги курс бўйича 7400 долларни 60,9 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди. Текширув вақтида унинг ёнидан яна 600 доллар топилган.
 
Шунингдек, рейд давомида марғилонлик Улуғбек Мирфаёзов ҳам 1 долларни 8300 сўмга тенг курс бўйича 10 минг долларни 83 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга олинган.
 
Айни вақтда валютафурушларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси, яъни ноқонуний равишда валюта қийматига эга бўлиш ёки сотиш айби билан жиноят иши қўзғатилган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Валютафуруш Фарғона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар