...
МЕНЮ
ONLINE TV

НАТО ХХI асрдаги энг йирик ҳарбий машғулотларни ўтказади


10:14, 03.10.2018 Олам
 1 940

Машғулотни кузатиб бориш учун Россияга таклифнома юборилган.

НАТО Норвегияда ҳарбий машғулотлар ўтказади. Кеча, 2 октябрь куни Брюсселдаги конференцияда альянс бош котиби Йенс Столтенберг бу ҳақда маълум қилди.
 
“Trident Juncture” деб номланган кенг кўламли ҳарбий машғулотлар 25 октябрдан 7 ноябргача Норвегия, Болтиқ денгизи ва Шимолий Атлантикада бўлиб ўтади. Уларда 31 та мамлакатдан 45 минг ҳарбий, 110 дан ортиқ самолёт ва 60 та кема иштирок этади.
 
Ҳаракатлар Россияга қарши қаратилган бўлиб, мудофаа характерига эга ва альянс иштирокчиларидан бирига қилинган ҳужумга жавобни акс эттиради.
 
НАТО машғулотларни 1991 йилдан буён ўтказилаётган энг йириги деб атамоқда. ЕХҲТнинг барча аъзоларига, шу  жумладан, Россияга ҳам машғулотларга ўз кузатувчиларини юбориши учун таклифнома жўнатилган.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:НАТО Норвегия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!