...
МЕНЮ
ONLINE TV

Насиба Мақсудованинг дафн маросими қачон ўтказилиши маълум қилинди


13:30, 09.02.2017 Жамият
 15 197

Таниқли дикторнинг туйқусдан оламдан кўз юмиши нафақат унинг оила аъзолари, яқинлари, дўстлари ва ҳамкасбларини, балки телетомошабинларни ҳам чуқур қайғуга солди.

Аввалроқ, ўзбек телевидениесининг таниқли суҳандони, “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори, “Шуҳрат” медали соҳибаси, кўплаб кўрсатувлар муаллифи ва бошловчиси Насиба Мақсудова 68 ёшида оламдан ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Таниқли дикторнинг туйқусдан оламдан кўз юмиши нафақат унинг оила аъзолари, яқинлари, дўстлари ва ҳамкасбларини, балки телетомошабинларни ҳам чуқур қайғуга солди.
 
Насиба Мақсудовани охирги манзилга кузатиш маросими эртага, 10 февраль куни соат 12:00 да телебошловчининг Дўрмондаги хонадонида ўтказилиши маълум қилинди. Бу ҳақда “My5” телеканали бошловчиси Анвар Азимов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.
 
Эслатиб ўтамиз, Насиба Мақсудова 2016 йилнинг декабрь ойи сўнггида инсультни бошидан кечириб, шифохонага тушган эди. Даво муолажаларини уйида давом эттираётган дикторнинг бирдан тоби қочгани сабаб у Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази шифохонасига олиб келинади. 8 февралдан 9 февралга ўтар кечаси Мақсудованинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқатилди.
 
Маълумот ўрнида, Насиба Мақсудова 1948 йилда таваллуд топган. У 55 йил давомида телевидениеда фаолият юритган. Унинг сўнгги 10 йилликдаги фаолияти хусусий телеканаллар билан боғланганди. 

Теглар:Насиба Мақсудова Анвар Азимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар