...
МЕНЮ
ONLINE TV

NASA: Juno зонди Юпитер орбитасига муваффақиятли етиб олди


11:12, 05.07.2016 Олам
 2 399

Ушбу зонд Юпитер атрофини 37 марта айланиб чиқиши ва сафар чоғида сайёра ҳақидаги керакли маълумотларни тўплаши лозим.

Американинг Juno-Юнона космик зонди Юпитер орбитасига муваффақиятли равишда етиб олди, деб ёзади “Dayonline.ru” нашри.

“Катта омад! Двигатель ўз ишини якунлади, Juno эндиликда Юпитер орбитасида! У Сайёра сирларини ошкор этишга тайёр”, дейилади ташкилотнинг Twitter’даги саҳифасида.
 
Зонднинг асосий вазифаси – газ булутлари остидаги гигант сайёра сирларини ўрганиш, унинг қаттиқ ядроси бор ёки йўқлигини аниқлаш. Бундан ташқари, Juno сайёранинг кимёвий таркиби, ундаги сув ва кислороднинг миқдорини аниқлаши лозим. NASA томонидан 5 йил аввал орбитага чиқарилган зонд Юпитер атрофида 37 марта айланиб чиқиши керак. Юнона зонди бортида керакли илмий асбоб-ускуналардан ташқари Lego ўйинчоғи ҳам бор. Ўйинчоқларнинг бири ернинг 4та йўлдошини аниқлаган олим Галилео Галилей кўринишида бўлиб, қолган икки ўйинчоқ Юпитер ва Юноналарни эслатади.
Умида Якубова

Теглар:АҚШ NASA Юнона Юпитер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!