...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганда уруш қатнашчиларига янги уйлар топширилди (видео)


10:49, 06.05.2017 Жамият
 2 646

Ушбу кутилмаган совғалардан нафақат фахрийлар, балки уларнинг оила аъзолари ҳам жуда хурсанд бўлишди.

Наманганда уч нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига замонавий кўп қаватли уйлардан 2 хонали хонадонлар туҳфа этилди.
 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари моддий ва маънавий қўллаб-қувватланиб, уларга совға-саломлар топширилмоқда.
 
Наманган шаҳридан Низомхон ота Сатторов, Турсунбой ота Тожимирзаев, Уйчи туманидан Жакбарали ота Юсуповга кўп қаватли замонавий уйлардан янги хонадонлар калити топширилди. Ушбу кутилмаган совғалардан нафақат фахрийлар, балки уларнинг оила аъзолари ҳам жуда хурсанд бўлишди.

Темурмалик Воҳидов

Теглар:Наманган Уруш қатнашчилари Президент совғаси Уй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар