...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганда бир соат ичида иккита даҳшатли ЙТҲ содир бўлди


21:05, 06.06.2017 Жамият
 11 179

ЙТҲ натижасида шифокорлар ҳайдовчига воқеа содир этилган жойнинг ўзида сунъий нафас бериш ишларини амалга оширишди.

Бугун, 6 июнь куни тахминан соат 9:40 да Наманган вилояти билан Косонсой туманини туташтирувчи катта йўлда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди.
 
“Qalampir.uz” сайтига маълум қилишларича, қурилиш моллари ортиб олган “ВАЗ” (“Лада”-2104) русумидаги автомобиль Косонсойдан Наманган томон ҳаракатланган Nexia русумидаги автомобиль йўлига чиқиб кетган. Кучли зарба оқибатида “ВАЗ” автомобилига ортилган кафеллар синиб, йўлдаги машиналар ҳаракати қатнови вақтинчалик тўхташига сабаб бўлган.
 
Энг ачинарлиси, Nexia ҳайдовчисининг кўзига кафел синиқлари кириб кетган, “ВАЗ” машинасида эса ҳайдовчи ҳамда яна бир йўловчи бўлганди. Тахминан 60-70 ёшлар атрофидаги ҳайдовчининг аҳволи жиддий. Иккинчи йўловчининг тирсагида озгина шилинган ва у жуда қўрқиб кетган. Тез ёрдам машинаси воқеа бўлиб ўтгандан сўнг 18 дақиқада етиб келди.
 
Шунингдек, бугун тахминан соат 10:50 да Наманган вилоятида жойлашган Чуст йўналишидаги катта йўлда яна бир ЙТҲ содир бўлди. Nexia ҳайдовчиси назоратни йўқотиб, йўл четидаги бетонга бориб урилган. ЙТҲ натижасида шифокорлар ҳайдовчининг аҳволига жуда жиддий қарашмоқда ва унга воқеа содир этилган жойнинг ўзида сунъий нафас бериш ишларини амалга оширишди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Наманган ЙТҲ Nexia 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар