...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганда аёл-ҳайдовчи ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб, таҳдид қилди


12:15, 17.10.2018 Жамият
 9 409

Ижтиомий тармоқларда ҳолат тасвирланган видео тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда аёл-ҳайдовчи ва унинг йўловчилари Наманган шаҳар Йўл-патрул хизмати ходимларига бўй сунишдан бош тортгани тасвирланган видеоролик тарқалди.
 
Видеода Lexus автомобилидаги наманганликлар ЙПХ ходимларига таҳдид қилиб, уларни ҳақоратлаётганини кўриш мумкин.
 
Биз уни бир неча марта тўхтатишга уриндик. Аммо у бўй сунмади. Ойнани очиб, ходимларни ҳақорат қилди. Аёлнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва суғурта полиси йўқ, деган ЙПХ ходимларидан бири.


 
Ходимнинг таъкидлашича, дастлаб автомобилда давлат рақам белгиси ҳам бўлмаган. Ҳозирда ҳайдовчи ва машина Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармасига олиб борилган. Уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши таъкидланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Наманган шаҳри Қоидабузарлик ЙПХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар