...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвадан Наманганга учаётган самолёт фавқулодда Қозонга қўнди


17:03, 28.10.2016 Олам
 4 995

Самолёт бортида бўлган Ўзбекистон фуқаросининг оғзидан қон оқиб кетган.

Бугун, 28 октябрь куни Москва шаҳридан Наманганга парвозни амалга ошираётган самолёт Қозон аэропортига қўнишга мажбур бўлди.
 
“Москва вақти билан соат 02:14 да Домодедово(Москва)-Наманган рейсини амалга ошираётган А-321 аэробуси Қозон аэропоортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.
 
1992 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросининг оғзидан қон оқиб кетган”, дея иқтибос келтиради Татаристон бўйича Россия ФВВ бошқарув матбуот котиби сўзидан РИА Новости.
 
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси Татаристондаги клиник шифохоналардан бирига олиб кетилган. Орадан вақт ўтиб, аэробус ўз йўналишида парвозда давом этган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Москва-Наманган Фавқулодда қўниш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!