...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари овқатдан заҳарландилар


13:04, 14.04.2016 Олам
 3 792

Овқатдан заҳарланган қурувчилар дарҳол шифохонага ётқизилди.

Москванинг ғарбий қисмидаги ётоқхонада овқатдан заҳарланиш туфайли 60 киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда шаҳар фавқулодда вазиятлар хизмати маълум қилди,  дея РИА Новости хабар берди.
 
Хабарда айтилишича,  аввалроқ қурилиш объекти хавфсизлиги хизмати бошлиғи Дмитрий Телицин тушлик пайтида одамларнинг оммавий равишда овқатдан заҳарлангани ҳақида айтган эди.  Телициннинг сўзларига кўра, бунга ўхшаш ҳолат олдин кузатилмаган. 
 
Овқатдан заҳарланган қурувчилар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари эканлиги аниқланди. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Москва Ўзбекистон Тожикистон овқатдан заҳарланиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!