...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада МДҲ давлатларининг Мудофаа вазирлари учрашади


09:56, 26.05.2017 Олам
 2 762

Мажлисда ШҲТнинг Ҳудудий антитеррор тузилмалари вакиллари ҳам қатнашади.

Бугун, 26 май куни Россия пойтахти Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкил топганининг 25 йиллиги муносабати билан МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари иштирокида Кенгаш мажлиси бўлиб ўтади.
 
Россия Мудофаа вазирлиги сайтининг хабар беришича, мажлис Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу раислигида ўтказилади. Тадбирда Ўзбекистон, Россия, Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон мудофаа вазирликлари делегациялари иштирок этади.
 
Шунингдек, МДҲ ишчи органлари ижроия қўмитаси ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Ҳудудий антитеррор тузилмалари вакиллари қатнашиши ҳам кўзда тутилган, дейилади хабарда.
 
Мажлисда чорак асрлик ҳарбий ҳамкорлик бўйича хулосалар, натижалар, шунингдек, МДҲ давлатларининг ҳарбий соҳадаги кўп томонлама истиқболли режалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Бобур Жалолов

Теглар:МДҲ ШҲТ Ўзбекистон Россия Мудофаа вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!