...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мисрда ЙТҲ оқибатида 14 киши ҳалок бўлди


10:12, 29.08.2017 Олам
 1 698

Йўловчи автобус ва юк машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 киши жабрланган...

Кеча, 28 август куни тунда Мисрда автобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида йирик йўл транспорт ҳодисаси юз берди. ЙТҲ оқибатида 38 киши жабрланган. Энг ачинарлиси, ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “youm7.com” нашри хабар бермоқда.
 
Қоҳирага келаётган йўловчи автобуси Бени Суэйф вилояти ҳудудидаги катта йўлда юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида ағдарилиб кетган. Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам машиналари жабрланганларни шифохонага ташиган.
 
Ҳозирча ЙТҲ сабаблари аниқланмаган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Маълумот учун, Миср Араб Республикаси ЙТҲларда вафот этадиганлар сони бўйича араб давлатлари орасида 16 ўринда, жаҳонда эса 109 ўринда туради. Ҳар йили мамлакатда содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 7–8 минг киши бевақт ҳаётдан кўз юмади.
 
Миср ҳукумати транспорт қатнови тизимида тартиб ўрнатишга ҳаракат қилаётган бўлсада, бироқ бу ишлар қониқарли даражада бўлмаётгани маълум қилинган.
 
Мисрлик ҳайдовчилар йўл қоидаларига амал қилмайдилар, улар йўлларда белгиланган тезликка амал қилмайди ҳамда катта тезликда қувиб ўтиш билан боғлиқ хавфли манёврларни амалга оширадилар.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Миср ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!