...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мишель Обама хайрлашув нутқини ўқиётиб йиғлаб юборди


09:15, 07.01.2017 Олам
 4 546

Мишель Обама бундан буён ҳам ёшлар билан ишлашда давом этишини таъкидлаб ўтди.

6 январь куни АҚШнинг биринчи хоними сифатида сўнгги бор сўзга чиққан Мишель Обама ўзининг хайрлашув нутқида асосий эътиборини ёшларга қаратди. Обама хоним ёш авлодни таслим бўлмасликка ва ўз мақсадларига содиқ қолишга чорлади. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар қилмоқда.
 
“Истардимки, ёшларимиз муҳим куч эканликларини билишсин. Шундай экан, қўрқманглар. эшитяпсизларми? Жасур бўлинг. Сизлар яхши таълим олишга ҳақлисиз”, деди Мишель Обама ўз нутқи давомида.
 
Мишель Обама сўзида давом этар экан, бундан буён ҳам ёшлар билан ишлашда давом этишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у турмуш ўртоғи, яъни Барак Обама тарафдорларига миннатдорчилик ҳам билдирди.
 
“Сизлар учун биринчи хоним бўлиш – улкан шараф. Умид қиламанки, мен билан фахрланасиз”, деган гапларни айтган Обама хоним кўз ёшини беркитишга ҳаракат қилди.
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Биринчи хоним Мишель Обама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!