...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзо Улуғбек туманида Lacetti ўғриси ушланди


16:44, 17.11.2017 Жамият
 2 958

Алимов Аскар Турдиевичга тегишли бўлган Lacetti русумли автомашинаси қаровсиз қолдирилган...

Жорий йил 4 ноябрдан 5 ноябрига ўтар кечаси номаълум шахс Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган уйнинг ёнида фуқаро Алимов Аскар Турдиевичга тегишли бўлган Lacetti русумли автомашинаси қаровсиз қолдирилганлиги, шунингдек, унинг калити ўт олдириш жойида бўлганлигидан фойдаланиб, уни олиб қочган.
 
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур автомашина Мирзо Улуғбек тумани Феруза мавзеси ҳудудида топилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабарига кўра, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Абдумўминов Шаҳзод Абдужалол ўғли содир этганлиги аниқланган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
 
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Машина ўғриси Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят кодекси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар